17 сентябрь 2021 | 10 сафар 1443
  • Бомдод 05:40
  • Қуёш 06:26
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 19:00
  • Хуфтон 20:30

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Фахрий талабалар

Шарабуттин Чочаев

Кабардин-Болқор Республикаси Аксан туманига қарашли Гунделен қишлоғида деҳқон оиласида 1960 йилнинг 9 январида таваллуд топган Шарабуттин Юсупович Чочаев 1977 йили ўрта мактабни тамомлаб, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. 1979 йилда армия сафига чақирилиб, Афғонистонга юборилади. Ҳарбийдан қайтиб, мадрасадаги ўқишини давом эттиради.
Шарабуттин Чочаев 1983-1987 йилларда ТИИда таҳсил олган. 1990 йилда она қишлоғи Гунделендаги масжидда имомлик қилади. 1990-1992 йилларда Кабардин-Болқор Республикаси мусулмонлари диний идораси раиси, кейинги олти йилда раис ўринбосари бўлиб ишлайди (1992-1998). 1998 йилда Кабардин-Болқор Республикаси мусулмонлари диний идораси қошидаги ислом институтига раҳбар этиб тайинланади. 2007 йилдан буён Имом Абу Ҳанифа номидаги Шимолий Кавказ ислом университети ректоридир.
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?