28 октябрь 2021 | 22 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:05
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Фахрий талабалар

ИСМОИЛ МАХДУМ СОТТИ ЎҒЛИ

 Исмоил Махдум Сотти ўғли 1893 Наманган шаҳрида Сотти Охунд хонадонида туғилди. Болаликдан араб тили ва хаттотликни ўрганишга қизиқди. Қуръони каримни тўлиқ ёд олди. Отасидан ва етук олим Собитхон тўрадан тафсир, ҳадис, фиқҳ илмини ўрганди. Эл ичида илми билан танилган Исмоил Махдум 1943 йили диний назоратнинг ташкилий комиссиясига аъзо этиб тайинланди.

1945 йилдан Бухородаги Мир Араб мадрасасида таълим-тарбия ишларини йўлга қўйиш, ўқув режаларини тузиш, устозлар танлаш ва ташкилий масалаларни ҳал этишдек муҳим масалаларга бош бўлди. Ўша даврда мадрасага муносиб устозларни жалб қилиш, дарсликлар етказиб бериш жуда қийин иш эди. Исмоил Махдум ташкилотчилиги боис бу ишларнинг уддасидан чиқди. Кейинчалик у зот Тошкентда очилган Ислом Олий маъҳадида узоқ муддат тафсир, ҳадис, фиқҳ ва наҳв фанларидан дарс берди.
1957 йили Исмоил Махдум ҳазратлари диний назорат раисининг биринчи муовини этиб тайинланди. У зот хаттотлик санъатини ҳам пухта эгаллаган эди. Диний назорат номидан араб тилидаги хат ва ҳужжатларни кўпинча у киши ёзарди. Ҳазрат Усмон Мусҳафи тарихига бағишланган нодир асари унинг илмий салоҳиятини ҳам яққол намоён этади. Исмоил Махдум Сотти ўғли 1976 йили вафот этди.
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?