07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Фахрий талабалар

ШАЙХ ЭШОН БОБОХОН ИБН АБДУЛМАЖИДХОН

 

 
 
Ҳижрий 1276 йили (милодий 1856) Тошкентда диний уламо оиласида таваллуд топган. Отаси Абдулмажидхон эшон таниқли олим, машҳур «Мўйи Муборак» мадрасаси мударриси, бобоси Юнусхон ибн Айюбхон мударрис ва шайҳулислом бўлишган. Эшон Бобохон дастлаб уйда отасидан, сўнгра Бухородаги Мир Араб мадрасасида машҳур устозлардан, хусусан, Домла Икромчадан таҳсил олди. Тиришқоқлиги, ақл-заковати боис тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ билимдони бўлиб етишди. Бир неча йиллар «Мўйи Муборак» жомеъида имом-хатиб ва мадрасада мударрис бўлди. 1943 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний назорати раиси, муфтий этиб сайланди.  
У кишининг ташаббуслари билан 1946 йили Бухорода Мир Араб мадрасаси қайта очилади.  Ўша йиллари мусулмонлар вакилларининг ҳаж сафарига боришлари йўлга қўйилди, масжидлар ҳақида низом ишлаб чиқилди, диний бошқарма кутубхонасига асос солинди, халқаро алоқалар кенгайди. Ҳазрат саксон йилдан ортиқ умрларини Ислом динининг тарғиботига бағишладилар.
1957 йили Тошкентда вафот қилди. Исмоил Қаффол Шоший қабрлари ёнига дафн этилган.
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?