07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ЖОН ОДАМЛАР!

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Подшоҳ амрин вожиб билинг,
Рад этмайин ибрат олинг.
Бўйинсунинг, амал қилинг,
Жон одамлар, уйда қолинг!
 
Кўча-кўйга чиқиб юрманг,
Издиҳомга йўлни бурманг,
Қўл ушлашиб, суҳбат қурманг,
Жон одамлар, уйда қолинг!
 
Ғийбат гапни қўйинг бир дам,
Нафс кўзини ўйинг бир дам,
Болангизга тўйинг бир дам,
Жон одамлар, уйда қолинг!
 
Тунлар туриб ўқинг намоз,
Яратганга айтинг дилроз,
Бу амаллар нақадар соз,
Жон одамлар, уйда қолинг!
 
Рўза тутинг, ўқинг Қуръон,
Зикр айтинг, бу ҳам имкон,
Ҳасад қилиб, ўлсин шайтон,
Жон одамлар, уйда қолинг!
 
Саҳарларда қилиб дуо,
Беморларга сўранг шифо,
Роббим сиздан бўлсин ризо,
Жон одамлар, уйда қолинг!
 
Тезда ўтар бу кунлар ҳам,
Гапга учиб, чекманг алам,
Сиз хотиржам – биз хотиржам,
Жон одамлар, уйда қолинг!
 
Соғлигингиз сизга керак,
Ҳам ўғилу қизга керак,
Қолаверса, бизга керак,
Жон одамлар, уйда қолинг!
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?