07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

РЎЗАНИНГ ТУРЛАРИ

Айримлар гарчи рўзани бир турлик деб ўйлашса-да, аслида у бир неча турга бўлинади. Масалан Рамазон ойи рўзаси фарз рўза, Рамазон ойидан қолиб кетган кунларнинг рўзаси қазо рўза, ҳаж арконларидан бирини тарк этганда тутиладиган рўза жарима рўза, Рамазон рўзасини қасддан очганда тутиладиган рўза каффорот рўза, қасам ичиб уни бузганда тутиладиган рўза қасам каффороти рўзаси, зарарли ишларни қилиб қўйганда тутиладиган рўза фидя рўза, бирор кун рўза тутишни қасд қилинганда тутиладиган рўза назр рўза, хотинининг орқасини маҳрамларидан бирининг орқасига ўхшатганда тутиладиган рўза зиҳор рўза, душанба ва пайшанба кунлари, айёмил бийз – ой тўлган кунлари, шаввол ойида олти кун тутиладиган рўза нафл рўза деб номланади. 
Банда ҳар қандай ҳолатда ҳам рўза тутиши билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни мақсад қилади. Бу билан Аллоҳ таоло унинг тоатларини қабул этади ва тенгсиз ажр-мукофотлар билан сийлайди, гуноҳларини мағфират айлаб, дўзах азобидан асрайди.
Биз умматларга йил давомида беш кунгина рўза тутиш ман қилинган холос. Қолган кунларда бемалол рўза тутаверамиз. Ман қилинган кунлар: Рамазон ҳайити куни, Қурбон ҳайити куни ва ундан кейинги уч кун (яъни ташриқ кунлари). Айрим манбаларда шак куни рўза тутиш ҳам шулар жумласига киритилган.
Биз айнан дуолар мустажоб бўладиган, баракалар ёғиладиган, меҳр-мурувват тўлиб-тошадиган, гуноҳлар мағфират қилинадиган муборак Рамазон ойининг рўзасини бошқа рўзаларни камситмаган ҳолда чин дилдан аъло кўрамиз.  Унинг соғинчи ила яшаймиз, унинг фазилатига интиламиз.  Уни яхши ниятлар билан кутиб оламиз ва охиригача мукаммал ибодатда ўтказиш, ундан унумли фойдаланиб қолиш пайида бўламиз. Ой якунига етар экан ўзгача ҳолатга тушамиз. Уни кузатган чоғда яна келишини интизорлик билан кутамиз, унинг соғинчи ила яшаймиз, юрак тубидан қўмсаймиз.
Демак, биз рўзани яхши кўрамиз. Рўзани яхши кўрган ҳар бир бандани, албатта, Аллоҳ таоло яхши кўради.
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ,
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?