07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

УСМОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ САХОВАТЛАРИ

 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадрдон дўстлари, куёвлари, чаҳорёрларнинг учинчиси, Қуръони карим варақларини Мусҳафи шарифга жамлаган Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ижобий хислатлари ниҳоятда бисёр. У зот бошқа саҳобалардан ўз ҳаёлари билан бутунлай ажралиб турганлар. Ҳатто бу хислатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп маротаба мақтаганлар. 
Шу билан бир қаторда Усмон розияллоҳу анҳу ўта саховатпеша инсон бўлганлар. Аллоҳ таоло бу зотнинг мол-мулкларига мислсиз барака берган эди. У зоти шариф ҳар қандай ҳолда мол-мулкларини ҳеч кимдан аямаганлар. Муҳожирларга ҳам, ансорларга ҳам бир хил ёрдам бериб турганлар. Муҳтожларга, мискину мусофирларга, етим-есирларга ҳамиша нусрат қўлини чўзганлар.
Усмон розияллоҳу анҳу ислом динини қабул қилганларидан бошлаб ҳар жума куни Аллоҳ таолонинг розилиги учун бир қулни озод қилишни ўзларига одат қилиб олганлар ва бу хайрли амални умрларининг охирига қадар асло тарк этмаганлар. У кишининг ташаббуслари билан юз минглаб қуллар ҳурлик нашидасини суриш бахтига муяссар бўлган.
Усмон розияллоҳу анҳу жуда бой инсон бўлиб, мол-мулкларини ҳеч иккиланмасдан Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлаганлар. Ҳатто жангга ёки сафарга, ҳаж ёки умраги отланганларга беғараз ёрдам кўрсатганлар. Табук ғазотига кетаётган мусулмонлар қўшинини деярли ўзлари тўлиқ жиҳозлаганлар. Аскарларни от-улов, қурол-яроғ, ўқ-ёй, совут-қалқон, егулик ҳамда кийим-кечак билан таъминлаганлар.  
Мадина шаҳрида сув танқислиги вужудга келади. Бу ҳолатдан «Рума» номли қудуқ эгаси бўлган бир яҳудий фойдаланиб қолиш ниятида сувни қиммат нархда сота бошлайди. Бундан кишилар қаттиқ азият чекишади. Шу вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мана бу қудуқни сотиб олиб, ўз челагини мусулмонлар челаги билан бирга қилса, унга жаннат вожиб бўлади, унга жаннатда яхшироқ қудуқ берилади», дейдилар. Бу хушхабарни эшитган Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу фурсатни ғанимат билиб, ўша заҳотиёқ қудуқни 25 минг ёки 35 минг дирҳамга сотиб оладилар-да, ундан беминнат фойдаланиш ҳуқуқини мусулмонлар ихтиёрига топширадилар. 
Мадинаи мунавварада Ислом дини кенг тарқалиб, мусулмонлар сони кундан-кун кўпайиб боради. Ҳижратнинг илк йилларида қурилган энг аввалги масжид – «Қубо» масжиди намозхонларга торлик қилиб қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга қўшни бўлган ерларни сотиб олиб масжидга қўшиш ҳақида гапирадилар. Бу хабарни эшитган Усмон розияллоҳу анҳу савобли ишга барча саҳобийлардан аввал жонбозлик билдирадилар. Ер эгалари юқори нарх қўйишларига қарамасдан уни сотиб олиб, масжидга қўшадилар. Қуръони каримда таърифланган масжиднинг кенгайишига катта ҳисса қўшадилар. 
Усмон розияллоҳу анҳу булар каби беҳисоб саховатлари туфайли доимо мусулмонларнинг жонига оро кирардилар. Кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олар, қийналганларга ёрдам қўлини чўзалар, мамлакатнинг равнақи, диннинг ривожи йўлида улкан хизматларни амалга оширардилар. Аллоҳ таолонинг йўлида жонбозлик кўрсатар, нафақат мол-мулкларини ҳатто жонларини ҳам фидо қилишга тайёр эканликларини бир неча бор намоён этардилар. Шу сабабдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан жаннатга кириш башоратини олганлар. 
Биз  ҳам шундай сахий, ҳотамтой зотлардан ўрнак олсак, Аллоҳ таолонинг розилигига эришамиз, жаннатга кириш бахтини қўлга киритамиз, иншааллоҳ.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?