07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

ҚУРБОНЛИКНИ ҚАЧОН СЎЯЙЛИК?

Бутун мусулмон олами 31 июль куни Қурбон ҳайитини нишонлаш арафасида турибди. Жумладан юртдошларимиз ҳам. Бу ҳайит ўз номи билан қурбонлик қилинадиган байрамдир.
 Шу кунларда кўпчилик қурбонликни сўйиш вақти ҳақида қизиқмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам турлича фикрлар айтилмоқда. Тўғриси, ҳар йили ҳайит намози ўқилгандан кейин қурбонлик қилардик. Бу йил эса пандемия сабаб ҳайит намози ўқилмайди. Шундай экан, ҳаммамизда ҳам қурбонликнинг вақти қачон деган савол туғилиши табиий. Уламоларимиз бунга етарлича жавоб бериб ўтганлар.
Аслида қурбонликнинг вақти ҳайит куни тонг отгандан учинчи кун аср намозигача давом этади. Аммо вазиятга қараб булар уч турга бўлинади:
Биринчидан, ҳайит намози ўқиладиган жойларда қурбонлик намоздан кейин сўйилади. Намоздан олдин сўйилган қурбонлик оддий гўшт ўрнига ўтиб қолади ва ўрнига қайтадан сўйиш вожиб бўлади. 
 
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ ذَبَحَ قَبْلَ الصَّلاَةِ، فَإِنَّمَا ذَبَحَ لِنَفْسِهِ، وَمَنْ ذَبَحَ بَعْدَ الصَّلاَةِ فَقَدْ تَمَّ نُسُكُهُ وَأَصَابَ سُنَّةَ الْمُسْلِمِينَ.« رواه البخاري.
 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан олдин сўйса, ўзи учун сўйибди. Ким намоздан кейин сўйса, унинг қурбонлиги тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Иккинчидан, ҳайит намозини ўқишга рухсат берилган бўлса-ю, бироқ нимадир сабаб бўлиб намоз кечиктирилса, қурбонлик пешиндан кейин сўйилади. Бу ҳақда «Ал-Муҳийтул Бурҳоний» китобида шундай дейилган: «Имом ҳайит куни намозни кечиктирса, одамлар ҳам қурбонликни завол вақтигача кечиктиришлари лозим. Чунки бу вақтгача намознинг ўқилишидан умид бор». 
Учинчидан, ҳайит намози умуман ўқилмайдиган шаҳар ёки қишлоқлар саҳролар ҳукмида бўлиб, бундай жойларда ҳайит куни тонг отгандан кейин қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Қуёш чиққандан кейин сўйиш эса мустаҳабдир.
Баъзи бир манбаларда бундай жойлар ўзларига яқин бўлган ҳудудга эътибор қаратади. Уларда ҳайит намози ўқилгач, булар қурбонликни сўяверади дейилган.
Тўртинчидан, нимадир сабаб билан ҳайит намози ўқишга рухсат берилмаган жойларда яшовчилар ҳам бомдод намозини ўқигандан кейин қурбонликни сўяверади. 
«Раддул муҳтор» китобида шундай дейилган: «Бир шаҳарда фитна чиқиб, одамлар ҳайит намозини ўқимасалар ва тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, қилган қурбонликлари жоиз бўлади. Уламолар ушбу фатвони ихтиёр қилишган». 
«Ал-Фатовол ҳиндия» каби ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларида ҳам худди шундай фатво берилган.
Айрим уламолар ҳайит намозини ўқишга рухсат берилмаса, ўтган йиллардаги вақтни чамалаб сўяди дейишган бўлса, баъзилари мабода рухсат берилганда қайси вақтда сўйиш жоиз бўлса, ўша вақтни эътиборга олиб сўйишади деганлар. Баъзи уламолар ҳайит ўрнига зуҳо намози ўқилади ва зуҳо намозини ўқигач, сўйилади деб фатво беришган.
Шундай экан, биз бу йилгидек вазиятда ҳайит куни бомдод намозини ўқиб бўлгач, қурбонликни сўйишимиз жоиз. Қуёш чиққач, зуҳо намозини ўқиб, ундан кейин қурбонликни сўйсак, янада яхши бўлар экан. 
Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларнинг қиладиган қурбонликларини даргоҳида қабул айласин.
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?