07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

АШУРО РЎЗАСИ

Ашуро Муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Қадр туни Рамазон ойини, Арафа куни Зулҳижжа ойини безаганидек, Ашуро куни ҳам Муҳаррам ойини зийнатлаб туради. Бу куннинг фазилатлари ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Уларда фазилатлари билан бир қаторда рўза тутиш ҳам баён қилинган.
 
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ، فَقَالَ: مَا هَذَا؟ قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ، هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى، قَالَ: فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ، فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ. رَوَاهُ البخاري 
 
 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўриб: «Бу нима? (яъни, нима учун бу кун рўза тутяпсизлар?)» ¬деб сўрадилар. Улар: «Бу яхши кундир. Бу кунда Аллоҳ таоло Бану Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар», деб жавоб беришди. Шунда у зот: «Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман», дедилар ва шу куни рўза тутдилар, бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келганларида, ерлик аҳоли Ашуро куни рўза тутишаётган эди. Улардан бунинг сабабини сўрадилар. Чунки маккаликлар бу кунда рўза тутишмас эди. Улар бу кунда Мусо алайҳиссалом бошлиқ Бану Исроилнинг Фиръавн зулмидан озод бўлганини ва шунинг шукронасига рўза тутишаётганини айтишди. Шунда Расулимиз Мусо алайҳиссаломни ҳурмат қилишда, улуғлашда ва эргашишда улардан кўра ўзларининг ҳақли эканликларини айтиб, рўза тутиб бошладилар ва саҳобаларга ҳам буни тавсия этдилар. Ана шундан кейин бу амал биз учун суннат бўлиб қолди. 
 
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
 
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзасини олдинги йил (гуноҳлари)га каффорот бўлишини Аллоҳ таолодан умид қиламан», дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Арафа куни рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлгани каби Ашуро куни рўзаси ҳам бир йиллик гуноҳларга каффоротдир. Агар банда катта гуноҳлардан ўзини тийса, кичик гуноҳлари шу тутган рўзасининг шарофатидан кечирилиб кетаверади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу Ашуро куничалик бирор куннинг рўзасини ҳамда ушбу Рамазон ойичалик (бирор ойни) савоб талабида бошқасидан афзал билганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ривояти).
Пайғамбаримиздан ўрнак олган саҳобалар ва уларга эргашган барча мўмин-мусулмонлар бугунги кунимизга қадар бу кунни ғанимат билиб, рўза тутиб, зикр ва истиғфор айтиб, Аллоҳ таолодан яхшиликлар умид қилиб ўтказиб келмоқда. 
Ҳанафий мазҳабимиз уламолари Муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутишни суннат дейишган. Бунга имкони бўлмаганлар лоақал ўнинчи куни рўза тутсалар, айни муддао бўларди.
 
ЭРКИН ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?