07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

БУЗҒУНЧИЛИК ҚИЛМАНГ

 

Ислом дини террористик ҳаракатларни қаттиқ қоралайди ва уни амалга оширган шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога лойиқ экани тайинланган. Ислом таълимотига кўра ноҳақ тўкилган қон энг оғир гуноҳ ҳисобланиб, унинг жазоси ҳам оғирдир. Аллоҳ  таоло Моида сурасининг 32-оятида марҳамат қилиб айтади:
“Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”.
Мазкур суранинг 33-оятида бузғунчилик ва қўпорувчилик ишларини амалга оширган шахсларга нисбатан белгиланган жазони Аллоҳ таоло шундай баён қилади: “…Ер юзида бузғунчилик қилиб юрувчиларнинг жазоси – ўлдириш …Ана шу (жазо) унинг учун бу дунёда шармандалик ва охиратда улар учун улкан азоб (ҳам бор)дир”.
Ислом дини тероризмни эмас, биродарлик миллатпарварлик, ватанпарварлик каби инсоний фазилатларни тарғиб қилади. Ҳадя, совға салом орқали дўстлик ришталарини боғлаш, мурувватли бўлишни буюради.
Шундай экан, экстремистик гуруҳлар тарғиб қилаётган мусулмон кишининг мусулмон жамоасидан ажраб, қандайдир бир партия ташкил қилиб, махфий равишда жамоат тузиб ҳақиқий мусулмонлик амалида эмаслиги яққол намоён бўлади. Ислом дини одамларни бузғунчиликка эмас бунёдкорликка, ахлоқ-одобга чақиради.
Шундай экан экстремистик гуруҳларнинг ислом динига ўз манфаатлари йўлида киритган янгиликлари ҳақиқий мусулмонларнинг ахлоқ-одобига тамомила зид бўлиб соф исломдан йироқ тушунчадир. Киши Аллоҳга ва унинг расулига имон келтириш билан мусулмон бўлади ва мусулмонлар қалбидан жой олади.
Динимизни бундай ёт ғоялардан ҳимоялашимиз ватан, давлат, мустақилликни ҳимоялаш каби ҳуқуқ ва бурчларимиз билан уйғунлашади. Шунинг учун мустақилликни ҳимоялаш ҳар бир фуқаронинг иймоний мақсади дейишга тўла ҳақлимиз.
 
Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти мударриси 
Мақсуджон Акрамов
 
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?