07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

“ДЕВОНИ ҲИКМАТ” АСАРИДА КОМИЛ ИНСОН ҒОЯСИ

Комил инсон ғояси – ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзодга хос энг юксак маънавий ва жисмоний баркамолликни мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олийжаноб туйғудир. Бу ғоя нафақат алоҳида шахсларни, балки бутун-бутун халқларни юксак тараққиёт сари етаклаган, уларни маънавият ва маърифат бобида тенгсиз ютуқларга илҳомлантирган. Комилликни орзу қилмаган, баркамол авлодни вояга етказиш ҳақида қайғурмаган халқнинг, миллатнинг келажаги йўқ. Бундай халқ таназзулга маҳкумдир.
Баркамол шахсни шакллантириш азал-азалдан халқимизнинг эзгу орзуси, маънавиятнинг узвий бир қисми бўлиб келган ва мутафаккирларимизнинг асарларида теран ифодасини топган. Буюк аждодларимиз ўз илмий қарашларида инсоннинг комиллик даражасига етишишига, унинг хулқ-атворида юксак фазилатлар шаклланишига ундовчи ички туртки, маънавий интилиш, куч ва ғайрат, яъни мотив ва мотивация мавжуд бўлмас экан, юксак камолотга эришиш мумкин эмаслигини баён қилганлар.
Аҳмад Яссавий XII асрда яшаб мураккаб ижтимоий тарихий даврнинг фарзанди сифатида ижод этган. Унинг руҳий олами ҳам даври каби мураккаб ва зиддиятли бўлиб, булар унинг тўрт минг тўрт юз ҳикматни ўз ичига олган  ижодиётида бутун теранлиги билан акс этган.
Яссавий ўз ижодида, асосан “Девони ҳикмат”да инсоннинг таълим-тарбияси уни асл комилликка элтадиган дин, иймон, Худо йўлида фидойилик, эътиқодда собитлик, ҳалоллик, поклик ғояларини илгари сурган.
 
Сочу соқол кўп оқарди, кўнглум қаро,
Рўзи Маҳшар раҳм этмасанг ҳолим табоҳ.
Санга аён амалсиз мен, кўпдур гуноҳ,
Жумла малак ёзиқларим билди, дўстлар.
 
Аҳмад Яссавий инсондаги ёмон иллатларни нафс деб билади ва унга қарши кураш лозимлигини уқтиради. Нафсни тиймаслик, мол-дунёга ҳирс қўйиш, таъмагирлик, баднафслик, нокаслик, нодонлик, жаҳолат ва разолатни қаттиқ қоралайди. 
Аҳмад Яссавий ҳикматларининг катта бир қисми айни шу масала талқинларига бағишланади. Унинг таърифига биноан, нафс “Ябон қушдек қўлга қўнмас” бир нарса. Бу “қуш” ўз хоҳишича “парвоз” этаверса, одамни кундан кун тўғриликдан оздираверади.  Оқибатда эса:

Нафс йўлига кирган киши расво бўлур.
Йўлдан озиб, тойиб тўзиб гумроҳ бўлур.
Ётса қўпса шайтон била ҳамроҳ бўлур,
Нафсни тебкил, нафсни тебкил, эй бадкирдор.
Нафсим мани йўлдан уриб хор айлади,
Термултириб халойиққа мани зор айлади.
 
 – деб нафс учун “итдек кезиб” юрганларни ҳам сир сақламайди. 
Хуллас, Яссавийнинг талқинича нафс-ички, лекин жуда катта душман.  У инсондаги бутунликни синдиради. Унинг амрларидан маънавий осойишталиклар барҳам топади. Шу боис “Нафсни тепиб меҳнат етса, меҳнат роҳат” англанмоғи керак.
Одамларга ранж етказиб, бечораларнинг кўзларидан ёшлар оқизувчи бағритошларга Яссавий иймонсизлар деб қараган ва ўша зулмкорларни айблаган. Унинг назари бўйича на мусулмон, на кофир ҳеч бировга озор бермаслиги шартдир:
 
Суннат эрмиш, кофир бўлса, берма озор,
Кўнгли қаттиқ дилозордан Худо безор.
 
Бу каби диний бағрикенгликка асосланган ғоялар Яссавий ижодида бисёр ва бугун билан ҳамоҳангдир.
Дарҳақиқат, жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган буюк мутафаккирларнинг инсонни маънавий-ахлоқий етукликка чорловчи таълимотлари бугунги истиқлолимизнинг олтин пойдевори, маданиятимиз ва маънавиятимизнинг, мафкурамизнинг таг заминидир.
 
 
Мақсуджон Акрамов
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти мударриси 
 
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?