17 сентябрь 2021 | 10 сафар 1443
  • Бомдод 05:40
  • Қуёш 06:26
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 19:00
  • Хуфтон 20:30

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

ҲИЖРАТ ФАРЗ БЎЛДИМИ!?

“Ҳажара” сўзининг келиб чиққан ўзаги – “муҳожаратун” сўзидир. Бунинг аслий маъноси ажралиш ва тарк қилиш маъносини билдиради. Бундан бир неча маънолар тушиниш мумкин.
Саҳобаларнинг Маккадан мушриклар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга азийят берган пайтда Маккадан Ҳабашистонга қилган ҳижратлари. Бу ҳижрат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Пайғамбар бўлиб юборишликларидан беш йил кейин бўлган. (Байҳақий ривояти)
Саҳобаларни Маккадан Мадинага қилган ҳижратлари. Бу воқеа эса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Пайғамбар бўлиб юборилишларидан ўн уч йил кейин содир бўлган. Бу ҳижрат Маккадан Мадинага Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳижрат қилиш Маккада бўлган барча мусулмонларга вожиб бўлган.
Ибнул Арабий айтадилар: Уламолар ҳижратни қуйидагича тақсим қилишадилар. Бу икки қисмга бўлинади. Аввалгисига қуйидагилар киради:
- Дорул ҳарбдан Дорул исломга ҳижрат;
- Бидъат жойдан ҳижрат;
- Харом босиб кетган жойдан ҳижрат;
- Ўзига етадиган азиятдан қочиб қилинадиган ҳижрат;
- Касаллик етиши хавфи бўлган жойдан қилинган ҳижрат;
- Молига етадиган азиятдан қочиб қилинган ҳижрат.
Иккинчи қисмига қуйидагилар киради:
- Динни ўрганиш учун сафар қилиш;
- Ибрат олиш учун сафар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ғофир сурасида шундай дейди: Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввал ўтган (иймонсиз, итоатсиз бўлган) кимсаларнингоқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! (Ғофир сураси, 21)
Бошқа бир эътибордан ҳижрат қуйидагича тақсим  бўлади:
- Дунёни талаб қилиш учун ҳижрат;
- Қабилаларга динни ўргатиш учун қилинган ҳижрат;
- Макка аҳлидан исломга келганларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни олдига бориш учун қилган ҳижрат;
- Куфр диёридан ислом диёрига қилинган ҳижрат;
- Хотиннинг ҳиёнатини билган эр хотиндан ҳижрат қилиш;
- Аллоҳ қайтарган нарсадан ҳижрат қилиш.
 
Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит Ўғли
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?