07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

МАЗҲАБ НЕГА КЕРАК?

 
Тарихдан ислом динини бузиш, унга нуқсон етказиш ва шу йўллар орқали инсонларни исломдан нафратлантиришга ҳаракатлар бўлиб турган. Жумладан, муташаддидлик яъни мутаассибларча динга ёндошадиган, қайсидир амаллар туфайли кофирга чиқарадиганлар ҳам чиқди. Буларнинг зиддида эса таҳаллулчилар яъни шариат аҳкомларини енгил санаб, беъэтиборлик қиладиганлар, гноҳ қилишни безарар иш деб биладиганлар ҳам чиқди.
Аммо мўътадил мактаб (Аҳли Сунна вал-жамоа)-исломни авлоддан авлодга етказиб бераётган мактабдир. Бу ҳақ мактаб ва ҳақни гапирувчи мактабдир. Савол: Нега айнан шу мактаб ҳақ! Қуръонда "Зикрни биз нозил қилдик. Уни ўзимиз муҳофаза қиламиз" деган оят бор. Бунга ҳамма ишониши керак. Ким иймон келтирмаса кофир бўлиб қолади. Хўш! Аллоҳ динни қайси йўл билан муҳофаза қилди? Ана энди Оли Имрон сураси 110 оятини эсланг.
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ
 Мусулмонларни ҳозирги кунда 90% дан ортиқроғи Аҳли Сунна вал жамоа бўлса, уларни адашган десак, яхши уммат бўлмай қоламизку?...
Биз фиқҳда 4та мазҳаб, ақидадаги 2та йўл орқали динимизни ўргандик. Уламолар етишиб чиқди. Китоблар ёзилди. Аллоҳ динни мана шу йўллар билан муҳофаза қилди.
Ҳадиси шарифларда Пайғамбар с.а.в.:"Менинг умматим залолатда жам бўлмайди" деганлар.
Демак, сиз мендан нимадир ҳақида сўрасангиз ўз фикримни айтиб қўйишим тўғри эмас. Албатта менгача қарийб 15 асрдан буён Аллоҳни Каломини ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларини чуқур ўрганган олимларнинг фатволари орқали жавоб бераман. Чунки, Аллоҳ бу умматни залолатда жамламайди.
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ҳозирда кўп такрорланаётган “Динда мазҳабларга эргашиш йўқ!”, “Саҳобалар даврида мазҳаблар бўлмаган” каби пуч даъволарга мутлақо илмий асос мавжуд эмас. Саҳобалар даврида ҳам мужтаҳид саҳобалар мазҳаби бор эди. Саҳобалар мазҳаби асосида ҳозирга қадар етиб келган тўртта фиқҳий мазҳаблар сақланиб қолди. 
Бемазҳаблар битта шахсга эргашиш мумкин эмас дейишиб, гўёки Аҳли сунна вал жамоа Абу Ҳанифани шахсига эргашувчи дейишади. Ваҳоланки, аҳли сунна шахсга эргашишдан қайтаради. Мисол; ҳанафийлар Абу Ҳанифага тегишлими ёки Абу Ҳанифа ҳанафийликка тегишлими? Ёки бошқа мазҳаблар ҳам...
Шу пайтгача одамларда нотўғри тушунча бор ҳанафийлар Абу Ҳанифага тегишли деган. Йўқ.  Балки Абу Ҳанифа ҳанафийликка тегишли. Чунки, ҳанафийлик Пайғамбар с.а.в.нинг тутган йўллари. 
Кўфага Абдуллоҳ ибн Масъуд кейин Али р.а. кейин 70та Бадр иштирокчилари кейин 1500 та саҳоба келган. Бу йўлни мана шу саҳобалар келтиришган. Нима учун намозда басмала овоз чиқариб айтилмайди? Абдуллоҳ ибн Масъуд овоз чиқармаган. Нимага рафъул ядайн қилинмайди? Чунки саҳоба ундай қилмаган. Нима учун омин баланд овозда айтилмайди?......
Қалъажий айтади: "Мен Иброҳим Наҳаъийдан 100 та масалани олдим. У катта тобеъинлардан. Ҳаммоднинг устози. Абу Ҳанифа ҳам ундан дарс олган. 100 масаласини Абу Ҳанифанинг масалаларига солиштирсам 84 таси бир хил экан". Демак, Абу Ҳанифанинг 100 дан 84 масаласи Иброҳим Наҳаъийникига бир хил келяпти. Энди айтингчи Имом Аъзам мазҳабни йўқдан кашф қилганми ёки Пайғамбар ва саҳобаларни йўлини давом эттирганми?
Хулоса қилиб айтганда, мазҳабларга эргашиш – шариат кўрсатмасига эргашишдир! Уни инкор қилиш эса шаръий кўрсатмаларга ва бутун Ислом уламоларига қарши чиқиш ҳисобланади. Зеро, Ислом тарихида бирор муфассир ёки муҳаддис ёхуд фақиҳни бемазҳаб бўлгани маълум эмас.
Қуръон ва суннатдан ҳар ким ўзбошимча ҳукм чиқариш мусулмонларни куфрда айблаш, уларнинг қонини тўкишни ҳалол ҳисоблаш, боғийлик, фитна ва ихтилоф қўзғаш каби динимизда қатъиян ман қилинган хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, марҳум Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мазҳабсизлик – ислом шариатига таҳдид соладиган энг хатарли бидъатдир”, деганлар. 
Аллоҳ Таоло Анъом сурасининг 153 оятида марҳамат қилиб
وَأَنَّ هَـذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُواْ السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ   
“Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд тақво қилсангиз.”
Аллоҳ таоло Ўзининг ҳақ динини азиз қилиб, мусулмонларнинг бирдамлигини таъминласин. Барчаларимизни уммат ичида ихтилоф чиқарувчилардан бўлишдан паноҳида асрасин. Омин! 
 
А.Нажмиддинов
Мир Араб мадрасаси
мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?