07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ПУШАЙМОНЛИК ҲИССИ

 Аср намозидан кейин озиқ-овқат дўконига чиққан эдим. Қўшнимни кўриб қолдим. Кириб келган Рамазон ойи билан қутладим. У киши беш дақиқа вақт ажратишимни сўрадилар. Айрим саволлари бор экан. Рози бўлдим. 

– Бугун таровеҳ намози бошланади. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ўн бир йилдан буён намоз ўқийман. Таровеҳни ҳам бирор йили канда қилмадим. Бу йил карантин сабаб намозларни уйда ўқишимиз керак экан. Биз ҳам уйда ўқийверайликми?
– Ҳа, таровеҳ намозини ўқиш суннат. Ҳар йили масжидларда ўқирдик. Бу йил ҳамма ўз уйида – оиласи даврасида ўқийди.
–  Якка-якка ўқисак ҳам бўлаверадими?
– Бир киши бўлганда якка ўзи ўқиса ҳам бўлаверади. Сизлар оилавий ўқийверасизлар.
– Ҳамма гап шунда-да! Икки ўғил, бир қиз ва келиним бор. Янгангиз билан олти кишимиз. Неваралар ҳали ёш. Мен имомликка ўтай десам, бор-йўғи билганим тўртта сура. Катта ўғлим «Қулҳуваллоҳ»дан бошқасини билмас экан, кенжатойимиз ҳали бирорта сура ёдламаган. 
– Шерали кап-катта йигит-ку! Наҳот, шу пайтгача бирорта сурани билмаса?
– Ферузжон банкда ишлайди. Магистратурани битирган. Чет элда малака ошириб келган. Шерали ҳам мактабни аъло баҳоларда тамомлади. Ўтган йили грант асосида университетга ўқишга кирди. Ҳозир биринчи босқич талабаси. Ўзбек, рус, тожик, инглиз тилларида бемалол гаплашади. Немиз ва француз тилларини ҳам яхши тушунади. Комьютернинг ичига кириб чиқади. Лекин иккаласи ҳам намозга нўнақроқ. Бугун уларга Рамазонда таровеҳ намози ўқийлик. Уйимизга барака киради, савоб бўлади, десам, шу аҳвол. Айб ўзимда, ўқи-ўқи дебман-у иккита сурани ҳам ўргатмабман. Иш-иш деб ўзим ҳам ўрганмабман. Янгангиз эса ярим пора ёдлаган. Энди нима қилишга ҳайронман. Бошим қотди.
Қўшни сиз нима дейсиз? Мен нима қилай? Пушаймонман. Имомларга эргашиб намоз ўқиб юраверибмиз-у болаларимизга ўргатмабмиз, ўзимиз ҳам ўрганмабмиз. 
Тўғриси қўшнимнинг ҳолига ачиниб кетдим. Яқинда олтмиш икки ёшга киради. Пушаймонлиги сезилиб турибди. Аммо бечора нима қилсин? Ер юзи мусуомонлари бугундан бошлаб бир ой давомида ҳамма уйда таровеҳ намозини ўқиб, хатм Қуръонлар қилиб, ўтганлар руҳига тиловат этишса-ю, бу хонадон аҳли нима қилишга ҳайрон бўлиб ўтирибди. 
 
Эркин ҚУДРАТОВ
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мудир муовини
 
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?