07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ҚИРОАТ СОҲАСИДАГИ ЭНГ ИШОНЧЛИ КИТОБ

(ҲИРЗУЛ АМААНИ ВА ВАЖХУТ ТАҲААНИ ФИ ҚИРОАТ АС-САБЪ)
XII аср (ҳижрий VII аср)нинг машҳур Қуръоншунос олими Шайҳ Абул Қосим Абу Муҳаммад Шотибий қироат илми соҳасида ўз замонасининг забардаст олимларидан бири эди. У ниҳоятда серқирра олим бўлган, қироат илмидан ташқари наҳв, сарф, ҳадис илмларини ҳам пухта билган.
Шотибий ижодини кузатар эканмиз, у ижодининг барча соҳаларини уйғун ҳолда олиб борганлигини гувоҳи бўламиз.
Манбаларнинг гувоҳлик беришича Шотибий турли соҳаларда ижод қилганлигига қарамасдан қироат илми соҳасига алоҳида эҳтиром ва эътибор билан қараган. Шунинг учун бўлса керак Шотибийдан бизга қироат илмига бағишланган “Ҳирзул Амаани ва важҳут таҳаани фил Қироатис Сабъи лис – сабъил масаани” номли бир минг бир юзи етмиш уч мисрадан иборат қасида китоби қолган.
Асар шеърий услубда ёзилган бўлиб, байтлардан иборатдир. Шундан кўриниб турибдики, олим араб шеърият услуби “аруз”ни жуда яхши билган.
Асарнинг муқаддима қисмида, муаллиф ўз асарида бошқа асарларда қўлланилмайдиган услубни кўришимиз мумкин.
У ҳар бир қориларнинг исмларини байтларида номма ном айтиб ўтмаган, балки уларга “Абжад” ҳарфларини ҳар бирини аввал қироат соҳибларига сўнгра уларнинг ҳар иккитадан ровийларига ҳам белги сифатида қўйиб чиққан.
Абжад ҳарфлари тартибини ҳам ўзгартириб олиб, ундаги вов ҳарфини қўшмаган, чунки уни байт ўртасидаги белгилар орасини ажратиш учун қўллаган.
Асарнинг бешинчи (5) бобидан ўттиз тўққизинчи (39) бобигача муаллиф тажвид қоидалари, қироат йўллари, ҳар бир қироат соҳиби ўзига хос ўқиганлигининг баёнини батафсил келтириб ўтади.
Ўттиз тўққизинчи (39) бобдан етмиш еттинчи (77) бобгача Қуръони карим сураларининг баёнини келтиради. Унда қироат услублари ва қироат соҳиблари қай ўринда ўзларига хос равишда ўқиганликлари, қайсилари бир-бирларига мос келганликлари ва фарқларини алоҳида баён қилиб ўтади.
Охирги икки бобда эса Аллоҳ таоло томонидан Қуръон ўқувчиларга бериладиган савоблар ва Аллоҳ таолога айтиладиган такбир-таҳлил, Қуръони каримдаги баъзи суралардан кейин айтиладиган такбирлар хусусида сўз юритади. Бунга мисол қилиб қуйидаги воқеани келтириб ўтади: Кунлардан бир кун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий тўхтаб қолади, бу ҳолатни кўрган мунофиқлар: Ана Муҳаммаднинг Роббиси ундан юз ўгирди. Энди ундан ғазабланди ёки ундан кетиб қолди, деган туҳмат сўзларни айтадилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом Зуҳо сурасини олиб келиб ўқиб берганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам такбир айтадилар. Шундан бери суннат бўлиб қолган, яъни у зотнинг айтган такбирлари Аллоҳнинг хоҳшини тасдиқлаш учун айтилган такбир бўлган” . 
Асар сўнгида Қуръон ўқигувчиларга Қуръон ҳарфларининг чиқадиган ўринлари ва ҳарфларнинг сифатлари баёнини келтиради.
Асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳлар ёзилганлиги ва ўша олимлар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтганликларини кўришимиз мумкин. Шундай фикрлардан баъзиларини келтириб ўтамиз:
Биринчи.
Муаллиф ўз асари устида анчагина тер тўккан. Асарда у қироат соҳиблари ва уларни ҳар бир ровийларига белгилар орқали маҳорат билан нисбат бериб ўтган. Ҳар бир қироат илмини бошловчилар ушбу фанга киришларидан аввал албатта шу асарни ёдлашлари шартдир. Асар қироат илмида  бир устун бўлиб қолди .     
Иккинчи. 
Қироат илмига киришдаги ёзилган асарлардаги энг енгиллари бу Шайҳ Имом Абу Муҳаммад Қосим ибн Фирруҳ Шотибийнинг “Ҳирзул амаани ва важхут таҳаани фи қироат ас-сабъил масани” назмий қасида тўплами, қироат турларини кенг баён қилиб берилган ишдир .
Шотибий ўз асари ҳақида шундай дейди: “Бу китобим халқ ичида оммалашиб кетишини ўйлаб ҳам кўрмаган эдим. Мен бу қасидани фақат Аллоҳ таоло учун тузганман. Шунинг учун уни ҳар ким ўқиб тушана олмайди, агар ўқиса ва тушунса Аллоҳ томонидан кўп манфаатларга эга бўлади” .
 
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит Ўғли
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?