17 сентябрь 2021 | 10 сафар 1443
  • Бомдод 05:40
  • Қуёш 06:26
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 19:00
  • Хуфтон 20:30

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

РАМАЗОН – МУРУВВАТ ОЙИ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг саховатлиси эдилар. Ул зотнинг саховатлари Рамазон ойида – ҳар кеча Жаброил алайҳиссалом Ул зотга Қуръонни таълим бериш учун ҳузурларига ташриф буюрадиган пайтларда – айниқса чўққисига чиқарди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Расули одамларга яхшилик билан мурувват кўрсатишда майин эсаётган шабададан-да ёқимлироқ эдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Чунки Рамазон ойида савоблар бисёр. Бу ойда қилинган нафл ибодат бошқа ойларда қилинган фарз ибодатига тенглаштирилган. Масалан бир банда Рамазон ойида эҳсон чиқарса, бошқа ойларда закот бергандек, нафл намоз ўқиса, фарз намозини ўқигандек, умра амалини бажарса, ҳаж зиёратига боргандек савобга эга бўлади. Бу ойда фарз амалини бажарганлар эса бошқа ойда етмишта фарзни бажаргандан кўра кўпроқ ажр-мукофотни қўлга киритади.
Шунинг учун ҳам мусулмонлар закотларини айнан шу ойда беришга интилиб келишади. 
Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таоло бизга бойлик берди, бировга муҳтож қилиб қўймади. Бу неъматларнинг шукронасига эҳсон чиқаришимиз керак. Агар бизни ҳам айрим инсонлар каби бировларнинг қўлига қаратиб қўйганида нима қилган бўлардик? Бировга таом берсак, у шундан куч олиб ибодат қилса, саҳарлик ва ифторлик қилса, рўза тутса, дуо қилса, зикр айтса, илм ўрганса ёки ўргатса, касб-ҳунар қилса, фитр садақасини берса, қанча савоб олса, бизга ҳам шунча савоб ёзилади-ку. 
Агар муҳтожлар бўлмаса нима қилар эдик? Закот, фидя, фитр рўза, ушр ва садақаларимизни оладиган одам топилмай қолса, ҳолимизга вой бўларди. Мислсиз савобдан қуруқ қолиб кетардик. Зиммамиздаги фарз ва вожиботларни ўз эгаларига топшира олмай, масъулиятимизни адо этолмай, гуноҳкор бўлиб қолаверардик.
Аллоҳ таоло ҳаммасини кўриб турибди, билиб турибди, кузатиб турибди. Берсак, ортиғи билан қайтаради. Ҳам бу дунёда ва ҳам охиратда беради. Зиқналик қилсак, шунга яраша муносабат билдиради.
Азизлар, бундай фазилатга бисёр ойда бошқалардан меҳримизни, мурувватимизни, одамгарчилигимизни дариғ тутмайлик. 
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?