07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИ

Башариятга ҳалол-ҳаромни ажратиб берган, қалбимиз қўридан чуқур жой олган, тўғри йўлни кўрсатувчи маёқ бўлмиш илоҳий калом – Қуръони карим муборак Рамазон ойида нозил бўлган. 
Бу ҳақда Қуръони карим айтиб ўтилган: 
 
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ
 
«Рамазон ойи Қуръон нозил қилинган ойдир» (Бақара сураси, 185-оят).
Қуръон самовий китобларнинг охиргиси бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан то бизгача сон-саноқсиз кишилардан оғзаки ва ёзма нақл орқали етиб келган. Унинг на бирор калимаси ва на бирор ҳарфига асло ўзгартириш киритилмаган. Ер юзида мавжуд Қуръон китобларининг ҳаммаси бир хиллиги фикримиз тасдиғидир. Бошқа бирор манба бунчалик севиб ўрганилмаган, ўз аслини йўқотмасдан сақланиб қолмаган. 
Зеро уни қиёматга қадар ҳимоя қилишни Аллоҳ таоло ўз зиммасига олган: 
 
إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ
 
«Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, уни Биз муҳофаза қиламиз» (Ҳижр сураси, 9-оят). 
Уламолар оятдаги Зикрдан мурод Қуръони карим ва ҳадиси шариф эканини айтиб ўтишган.
Бундан ўн беш аср муқаддам Каломи шарифнинг илк оятлари нозил бўла бошлаганида айни Рамазон ойи эди. Бу пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Нур тоғидаги Ҳиро ғорида қўним топиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг динларига мувофиқ ибодат қилиб келардилар. 
Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади:
 
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ
 
«Ҳақиқатан Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр сураси, 1-оят).
Кўриниб турибдики, Қуръони карим Рамазон ойининг Қадр кечасида нозил бўла бошлаган. 
Ўтган асрлар мобайнида илоҳий калом шифобахшлиги, роҳатбахшлиги, ҳикмат ва аҳкомларга бойлиги билан алоҳида ажралиб келди. Бутун уммат томонидан ўрганилди, муфассирлар тарафидан шарҳланди, ботиний маънолари очиб беришга ҳаракат қилинди. Бу борада аждодларимизнинг ўрни ниҳоятда беқиёс.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг ҳар кечасида Жаброил алайҳиссаломга каломи шарифни бир марта ўқиб бериб, уни мустаҳкамлаб олардилар. Охирги йили эса Аллоҳнинг китобини бу улуғ фаришта назоратидан икки марта ўтказиб олганлар. У зот Рамазон ойида Қуръон тиловатини ҳар доимгидан кўра кучайтирганлар. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг ўта саховатпешаси эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди. Ҳақиқатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда майин эсган шабададан ҳам ёқимлироқ бўлиб кетар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам ушлаган саҳобалар, тобеъинлар, ислом умматининг уламолари, дин пешволари, қорилару олимлар бу ойда Қуръонни бир неча бор хатм қилиб чиқишган. Улар бу ойни том маънода Қуръон ойи сифатида ўтказишган.
Имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеъий ва имом Аҳмадлар Рамазон ойи ичида кунига икки марта хатм қилар эканлар.
Суфён Саврий, Имом Зуҳрий, Ҳасан Басрий каби салафи солиҳларимиз Рамазон ойи кирса, барча дарсларни тўхтатиб, гуноҳлар мағфират қилинадиган, савоблар кўпайтириб бериладиган, шайтонлар кишанланадиган, жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам дарвозалари беркитиладиган бу муқаддас ойни тўлиқ Қуръон тиловати билан ўтказишар эканлар. Улар Қуръонга берилиб кетганларидан ҳадис ўқиш ва илм аҳли билан мажлис қуришни ҳам бир муддат четга суриб қўйишганлар.
Демак, биз ҳам Рамазон ойини чин маънода Қуръони карим ойи қилиб ўтказишимиз лозимдир.
Негаки, Қуръон тиловат қилаётган одам тўғридан-тўғри Роббиси билан гаплашаётган бўлади. Буни яхши англаб етган ота-боболаримиз шунинг учун каломи шарифни жуда кўп тиловат қилганлар. Унинг баракасини қалбан ҳис этишган, ҳаётий тажрибаларида синаб кўришган.
Дарҳақиқат, бу уммат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидан ҳозирги кунга қадар Рамазон ойини Қуръон ойи сифатида нишонлаб келмоқда. Айни шу ойда ер куррасидаги барча мўмину мусулмонлар илоҳий каломга ошиқ бўлиб, уни куну тун хатм қилишмоқда. Ҳар бир хонадонда Қуръон тиловатлари янграб, қалбларга ўзгача сурур бахш этмоқда. 
Рўзадорлар бу имкониятни яратиб берган Зотга шукроналар қилиб, эл-юрт равнақини сўраб дуода бўлмоқда. 
Олдимизда минг ойдан яхшироқ Қадр кечаси турибди. Бу имконият биздан бошқа бирорта умматга берилмаган. Ҳаш-паш дегунча, ўтади-кетади.
Азизлар, ушбу ойни ғанимат билиб, Қуръон тиловатига астойдил бел боғлайлик. Унга бўлган муҳаббатимизни янада оширайлик. Унинг маъноларини тафаккур этиб, мағзини чақишга ҳаракат қилайлик. Хатми Қуръонларда фаол бўлиб, ифторлик ва саҳарлик онларида, тўкин дастурхон атрофида, оила аъзоларимиз бағрида она Ватанимизнинг озодлиги учун курашган аждодларимиз ҳақига дуода бўлайлик. Серқуёш юртимизнинг тараққиёти, меҳнатсевар халқимизнинг фаровонлиги, келажагимиз ворислари бўлмиш фарзандларимизнинг камолотини сўраб Яратганга ёлворайлик. У Зот яхши ниятда очилган қўлларни ҳаргиз қуруқ қайтармас. 
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ 
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?