17 сентябрь 2021 | 10 сафар 1443
  • Бомдод 05:40
  • Қуёш 06:26
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 19:00
  • Хуфтон 20:30

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Салом – қарзи Худо

 Истиқлол неъматига эришганимиздан буён миллий қадриятларимиз қайта тиклана бораяпти, жамиятимиз ўзлигини англаб, мусулмончилик амалларини эндиликда “эскичилик” эмас, айни ўзбекчилик ҳолида бажараяпти, бу учун Яратган Парвардигорга беадад шукроналар бўлсин. Ислом дини халқимиз ҳаётига қарийб 14 аср давомида чуқур сингиб кетган БУЮК қадриятдир. Мусулмончиликдаги гўзал ахлоқлардан бири халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятимиз, урфимиз бу ҳам бўлса, саломлашишдир. 

Аллоҳ таоло ўзининг суюклиси бандалари қандай сифатларга эга бўлишлигини билдириб, дейди: “Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, “салом” дейдиганлардир”. 
Яъни мўмин банданинг сифати камтарин бўлиб, нодонлар гапига парво қилмай фақатгина “саломат бўл” деб жавоб берадилар. 
 “Ана ўшалар сабр қилганлари учун “ғурфа”, (яъни хос хоналар) ила мукофотланурлар ва унда табрик ва салом билан қаршиланурлар”.
Суранинг давомида мўмин банда фосиқу фитнагар, Худодан қўрқмайдиган кимсалар жабрига сабр қилганлари учун “ғурфа”га эришадилар. Араб тилида “ғурфа” деб олий мақомли хос хонага дейишади. Сабр қилган мўмин банда жаннатдаги алоҳида ва олий мақомли хоналарга эришадилар. Ва унда малаклар ва ҳурлар томонидан салом ва табриклар эшитадилар. 
Ўша кунда мўминлар бир-бирларига салом бериб кўришадилар. Аввало, қиёмат куни даҳшатларидан ва дўзах азобидан саломатликка сазовор бўлишади.
Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: “Сизларга салом бўлсин. Қилиб юрган ишларингиз туфайли жаннатга киринг” дерлар.
Мўмин, тақводор кишининг жони олинаётганда эса, малакул мавт келиб салом беради ва жаннат хабарини беради.
Бу дунёда амали солиҳ қилиб, Худодан қўрқиб тақво қилганлар тагидан анҳорлар оқадиган жаннату ризвонга муяссар бўлгандан кейин, ундаги сўрашишлари “Салом”дир.
Жаннатнинг эшик оғаси бўлган фаришталар мўмин бандаларни табрик сўзлари билан Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! – деб кутиб оладилар. 
Бу фоний дунёни ғанимат билиб, амали солиҳ қилган, тақводор бандалар жаннатга киргандан сўнгра энг юқори даражадаги мукофот у ҳам бўлса, Парвардигорларидан “Салом” эшитадилар.
Энди жаннатда инсон фақат, эртаю кеч яхши сўзлар ва саломлар, табриклар эшитадилар.
Аллоҳ таолонинг наздида энг яхши сўз, энг мақбул калима бу саломдир. Чунки ҳатто жаннатда ҳам бандалар бир бирларига салом беришади.
Аллоҳ таолонинг Салом исми сифати нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик – хотиржамлик ва роҳат берувчи зот деганидир. Аллоҳ “Ас-Салом” сифати билан бандаларга тинчлик, хотиржамлик ато қилади.
Шундай экан, ҳаммамиз ўзаро салом-аликни канда қилмайлик. Аллоҳнинг номини тилга олиш шарафидан воз кечмайлик.
 
Мақсуджон АКРОМОВ
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти мударриси 
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?