07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

СЕҲР НИМА?

Кўплаб гумроҳ кимсаларнинг сеҳрга аралашиб юрганига гувоҳ бўласиз. Уларни  баъзилар сеҳрни ҳаром деб билсалар бошқалари ҳаром эмас деб ўйлайдилар. Аслида сеҳр куфр эканини билмайдилар. Бу ҳол айниқса, эр-хотин орасида иссиқ-совуқ ва шу каби нарсаларни қилишда яққол намоён бўлади. Сеҳргарлар бу ишларида ширк ва куфр бўлган сўзларни қўллайдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Еттита ҳалокат қилувчи гуноҳлардан сақланинглар”, деб улардан бири сеҳр эканлигини баён қилганлар (Бухорий, Муслим ривояти).
“Сеҳр” арабча сўз бўлиб, ғайри табиий кучларни бўйсундириб, улар ёрдамида ғариб нарсаларни вужудга келтирувчи хатти-ҳаракат, афсун ва жодудир.
Аллоҳ таоло каломида марҳамат қилади: “Яна, (улар) Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар (жинлар) ўқийдиган нарсаларга эргашиб кетдилар. Сулаймон кофир бўлмади, лекин одамларга сеҳр (жоду)ни ҳамда Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларни ўргатадиган шайтонлар кофир бўлдилар*. (У икки фаришта): «биз фақатгина синов (воситаси)миз, (бизга ишониб) кофир бўлиб қолма!», – деб (огоҳлантирмагунча) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар. Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар. Лекин улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар. (Хуллас) ўзларига фойдаси йўқ, балки зарарли нарсаларни таълим олар эдилар. Уни (Аллоҳ китобини сеҳрга) алмашганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар. Ўз (насиба)ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!”
* Шайх Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки, сеҳрнинг ўзи эмас, балки  унинг ҳаром эканлигини инкор этиш ҳам қўшилсагина куфр ҳисобланади. Сеҳргарнинг тавбаси Фиръавн сеҳргарларининг тавбаси каби қабул қилинади (Шайх Абдулазиз Мансур "Қурони карим маънолар таржимаси" "Бақара", 102).
Ваҳб ибн Мунаббаҳ: «Аллоҳ азза ва жалла: “Мендан ўзга илоҳ йўқ. Сеҳр қилган ва сеҳр қилдирган, фол очган ва фол очдирган, шумланган ва шумлантирган кимсалар мендан эмас» дейди», деб ўқидим”, айтадилар.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Фолбин сеҳргардир, сеҳргар эса кофирдир”, деганлар.
Абу Мусо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Уч тоифа одам жаннатга кирмайди: «Маст қилувчи нарсага одатланиб қолган кимса, қариндош-уруғлар билан алоқани узган кимса ва сеҳрни тасдиқловчи кимса»”(Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоқим ривояти).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Албатта, афсун ўқиш, тумор тақиш ва иссик-совук қилиш ширкдир” (Ибн Ҳиббон, Ҳоқим ривояти).
Кимки тумор ёки мунчоқ тақиб, бу кўз тегишидан сақлайди, деб эътиқод қилса ширк келтирган бўлади. Иссиқ-совуқ Аллоҳ таоло битган тақдирга таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир.
Хитобий розияллоҳу анҳу айтадилар: Агар Қуръон ёки Аллоҳ таолонинг исмлари билан дам солса, бу жоиздир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хасан ва Хусайн розияллоҳу анҳумоларга дам солиб: “Сизларни Аллоҳнинг тўлиқ калималари ила ҳар бир шайтону ҳашаротдан ва ҳар бир ёмон кўздан Ўз паноҳида сақлашини сўрайман”, дер эдилар (Ҳоқим ривояти).
 
Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит Ўғли 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?