07 декабрь 2021 | 3 жумадул аввал 1443
  • Бомдод 06:55
  • Қуёш 07:49
  • Пешин 13:10
  • Аср 15:50
  • Шом 17:30
  • Хуфтон 18:50

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Умматнинг бирлиги, ихтилофлар ва ечим!

(Шайх Саид Фуда)
Суҳбат бошида айтганимдек, ишонтириб айтаман ва даъво қиламан-ки, илмий масалаларда баҳслашиш - уммат уйғонишининг асосидир.
Ўртамизда ҳақиқий ихтилофлар бўлса, масалага шу жиҳатдан қарашингизни хоҳлайман, умматнинг ичида ихтилофлар бор. Бу ихтилофларга икки хил муносабатда бўлиш мумкин: Ё уларга кўз юмиб, ўзимизни уларни билмаганга, кўрмаганга, эшитмаганга оламиз. Ваҳоланки, улар бизни ичимиздан ғажимоқда. Ёки уларни юзага олиб чиқамиз. Ва танқидий таҳлил қилиб, муносабатимизни белгилаб оламиз.
Ихтилоф борлигини англашдан келиб чиққан Ислом бирлигининг тўғри йўли - Ихтилоф борлигини қабул қилиш устига қурилган бирликдир, ихтилофни инкор қилиш устига эмас. "Ихтилоф бор-у, ҳисобга олмаймиз" деб қурилган бирлик ҳам эмас. Бирликда шундай даражага кўтарилишимиз керак-ки, мухолиф эканимизни қабул қилган ҳолда, бирлашиб, ҳаракатларимизни мувофиқлаштира олайлик. Бизга буюрилган нарса мана шу, қадрли биродарим.
"Ихтилофларга барҳам берсакгина бирлаша оламиз", - десангиз, бирликни имконсиз ишга боғлаган бўласиз. Чунки ихтилоф йўқ бўлиши, ихтилофга барҳам бериш - имконсиз нарса. Одатда, одатда имконсиз. Диний матнларда уммат ичидаги ихтилоф бардавом бўлиши ҳақида хабарлар келган.
"Бирлашиш ва Ғарбга қарши тура олиш учун ихтилофларга кўз юмишимиз керак", - десангиз, билмасликка олиш жаҳолат турларидандир. Жаҳолат ҳеч қачон кучга олиб бормаган.
Ғарб тажрибасига қаранг, қадрли биродарим. Барча биродарлар, бу ерда тўпланган барча биродарлар. Ғарб эришган қуч ва зоҳир бирликка ўртадаги хилофларни очиққа чиқариб, ҳақиқий танқид қилганидан кейингина эришган. Кучли бўлганлари қолиб, заифлари йўқ бўлган ёки камайиб, кўринмай кетган. 
Уммат уйғонишининг ягона йўли шу. Аниқ билингки, бошимизни кўтариб ўзаро баҳслашмас эканмиз, ҳақиқий уйғонишга эришолмаймиз. Мен ва биродарим ўртасига тортишув бошида қандай кечганини кўрдингизми? Тарафкашларча! Лекин Аллоҳга ҳамд бўлсин, "Афсусдаман", - дедилар. Мен ҳам узрларини қабул қилдим. Ўртамизда зиддият ва жанжал чиқганини кўрдингизми? Зиддият, жанжал бўлмади. Ростгўйлик мукаммал, очиқлик бор бўлса. Аниқ айтаман, гарчи ихтилоф қолган бўлса ҳам, бундан кейин бир-биримизникига меҳмонга бора оламиз.
Сизга билдираман-ки, менинг салафий, ваҳобий, Ибн Таймияга эргашувчи дўстларим бор. Улар меникига келишади, мен ҳам уларникига бораман. Ваҳоланки, улар ҳам фикримга қўшилмайди, мен ҳам уларнинг фикрига қўшилмайман. Чунки ҳар биримиз айтганмиз:
"Менинг эътиқодим, илм билан етиб келган нарсам мана шу. Мен Аллоҳ олдида холисман [илмимга хиёнат қилмадим]".
Ишонинг, қасам ичишимга ҳожат йўқ, кўришганимизда мени ёки уларни уйларида соатлаб суҳбатлашамиз,бошқаларга қарши бир-биримизга кўмаклашамиз.
Секулярлар ёки Ғарб масаласига келсак, ишонтириб айтаман-ки, ўзимизнинг [позициямизни] очиқламас эканмиз, уларнинг қаршисида матонатли туриш ва курашиш қўлимиздан келмайди. Ҳар биримиз ўзлигини кўрсатиб, уни ҳимоялашга ва ғарбликларга ҳужум қилишга тайёрласагина бунга эришамиз.
Шахсан менинг катта ғарб файласуфларига қарши ёзган кўплаб раддияларим бор. [Ноам] Чомскийга, Ҳегелга, Кантга, уларга эргашган Наср Ҳомид Абу Зайд, Муҳаммад Аркунга ўхшаган баъзи секулярга ва секулярлик ниқоби остида ичкаридан туриб исломий фикрни парчалаб, йўқ қилишга уринган бошқаларга. Дарҳақиқат, мен иш фаолиятимда бунга катта эътибор қаратганман.
Лекин ўз умматим билан баҳслаша олмас эканман, Ғарб билан баҳслаша олмаслигимни яхши англайман. Мен билан мазҳабда фарқ қилган ваҳобий, мўтазилий ёки бошқа мазҳабдагилар билан баҳслаша олмайман-у, Ғарб билан ҳужжатлашаман, деб даъво қиламанми?
Ўзаро [илмий] баҳслашиш ва ҳужжат келтириш даражасига чиқа олмасак, бу [малакасизлик] ожизлигимиз бўлади. Катта ожизлик. Гарчи [натижада] ихтилоф қолсада. Шарти - [илмий] баҳслашиш жоиз экан ва гапнинг жуда кам бўлсада, қайсидир жиҳатдан тўғри бўлиш эҳтимоли бор экан, бирортамиз бошқасини Ислом жамоаси, Ислом доирасидан ташқарига чиқаришга ўтиб олмасин.
Умматнинг ягона йўли мана шу.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўзи ҳақга муваффақ  қилувчидир.
 
Таржимон:
Жаҳонгир Худойқулов 
 Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти мударриси 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?