28 октябрь 2021 | 22 рабиъул аввал 1443
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:05
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Янгиликлар

ҲАЙВОНДАН ҲАМ БАТТАРМИСИЗ?

Аллоҳ таоло бу дунёда инсон зотини жуфт-жуфт – эркак ва аёлдан иборат қилиб яратган. Улар бир-бирлари билан оила қуришлари натижасида ўзларидан зурриёт қолдирадилар. Қарабсизки, насллар юзага келади, бунинг самараси ўлароқ жамият гуллаб-яшнайди, улар томонидан ер юзи обод этилади.
Тарихдан маълумки, Лут алайҳиссаломнинг қавми ливота – баччабозлик иллатига дучор бўлишган эди. Яъни уларнинг эркаклари оила қурмасдан, балки бир-бирлари билан жинсий алоқа қилишарди. Бу қабиҳ амал бора-бора уларнинг кунлик одатига айланиб улгурганди. Лут алайҳиссалом ўз қавмини бу жирканч ишдан қанчалик қайтармасин, улар насиҳатдан тўғри хулоса чиқариш ўрнига гуноҳга тобора муккасидан кетишарди. Шунда Аллоҳ таолонинг қаҳри келиб уларнинг устига даҳшатли азобни юборгач, ер ютиши ва оловли тошбўрон остида қавм батамом қирилиб кетишди.
Баччабозлик иллати нақадар оғир гуноҳ. Ҳатто бу амални ақлсиз ҳайвонлар ҳам бажаришмайди. Аллоҳ таолонинг яратган соф табиатига қарши чиқиб, ҳайвон ҳам қилмайдиган гуноҳга қўл уриш, разолат ботқоғига ботиш, шаҳвоний ҳиссиётини ноқонуний йўл билан қондириш одамзод насли учун ниҳоятда уят ва  шармандалик ҳолат эмасми? Ақли ҳуши жойида бўлган инсон бу разил, ифлос иллатга асло рози бўлмайди. Агар рози бўлса, демак унинг ақли жойида эмас экан.
Инсониятга офат бўлган ОИТС касаллигини асосан баччабозлар тарқатаётгани ҳаммага маълум. Бироқ ҳамма ҳам бунинг олдини олиш тадоригини кўрмаётгани ниҳоятда ачинарли ҳолдир.
Энди бир ўйлаб кўрайлик, биз аслида кимларнинг авлодимиз? Аждодларимиз  нима амаллар билан танилган? Олам аҳли уларнинг қайси ишларини эътироф этишмоқда?
Шак-шубҳасиз бемалол айта оламизки, улар дунё тамаддунига тамал тоши қўйган, жамият равнақи, эл-юрт фаровонлиги учун муносиб ҳисса қўшган. Ибратли ҳаёт йўллари, илмий мерослари билан ўз вазифаларини бекаму кўст адо этишган. 
Азизлар, Яратганнинг ман этган амалларини қилиб қўйиб, Унинг қаҳрига дучор бўлиб қолмайлик. Иймонимиз бор экан, ҲАЗРАТИ ИНСОН деган буюк номга заррача бўлса-да доғ туширмайлик. 
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
 
 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?